Ўзбекистон Президентининг интервьюси қўшни мамлакатларда қизиқиш билан қарши олинди

Сақлаш
09:56 / 06.12.2021 897 0

Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикасига давлат ташрифи арафасида ушбу мамлакатнинг етакчи нашрлари “Egemen Qazaqstan” ва “Казахстанская правда” газеталарига берган интервьюси нафақат минтақамизда, балки МДҲ ва бошқа хорижий давлатлар жамоатчилиги орасида ҳам катта қизиқиш билан қарши олинди.

 

Мазкур суҳбат, жумладан, икки қўшни мамлакат экспертлари, мутахассислари томонидан кенг муҳокама этилиб, таҳлил қилинмоқда. Табиийки, оддий ўқувчи учун ҳам жуда қизиқарли, халқларимиз манфаати йўлида ҳар икки томон учун ўта долзарб бўлган масалалар кўтарилган ушбу мақола атрофидаги фикр-мулоҳазалар тўхтагани йўқ.

 

Давлатимиз раҳбарининг нафақат Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатларнинг жорий ҳолати ва истиқболи, балки бутун минтақада фаровон келажакни таъминлашга қаратилган ташаббуслар мазмун-моҳияти акс этган фикр-мулоҳазалари, айниқса, Россия Федерацияси матбуотида қизғин кутиб олинди. Россиянинг ТАСС, “regnum”, “rambler” сингари дунёга машҳур ахборот агентликлари, шунингдек, “aa.com.tr”, “imag.one”, “rossapprimavera”, “finans” ва бошқа нашрларида Президент фикрларидан иқтибос келтирилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//