Жамият
Республика Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун чегирмалар эълон қилинди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати маълум қилди.
Чегирмалар 25.12.2023 дан 7.01.2024 га қадар ўрнатилган тартибда барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларнинг темир йўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50% чегирма (SV /VIP класс вагонларидан ва юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездидан ташқари) амал қилади.
Чипталарни сотиб олиш учун паспорт билан темир йўл кассаларига ташриф буюриш ёки электрон тарзда чипта харид қилишда eticket.railway.uz сайтидан фойдаланиш мумкин.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77903
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ