Жамият
Ўзбекистон ҳудудидан совуқ ҳаво массаси ҳафтанинг иккинчи ярмидан чекина бошлайди ва совуқ кучсизлашади.
“Ўзгидромет” маълумотларига кўра, 11-декабрь куни совуқ ва нам ҳаво массаси аста-секин республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Барча жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Фарғона водийси ҳудудларида эса ёғингарчилик кечга яқин бошланади.
12-декабрда қор кўринишидаги ёғингарчилик Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида сақланиб туради. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
11—12-декабрь кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли қор ёғади. Чоршанбадан жумагача Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
11—13-декабрь кунлари совуқ кучаяди ва ҳаво ҳарорати кечалари 8-13 даража совуққача, кундуз кунлари 3-8 даража совуққача, шимолда кечалари 15-20 даража совуққача, кундуз кунлари 7-12 даража совуққача пасаяди. Республика жанубида кучли совуқлар кутилмайди, кечалари ҳарорат фақат 2-7 даража совуққача пасаяди.
11—13-декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади.
14—15-декабрда Ўзбекистон ҳудудидан совуқ ҳаво массаси чекина бошлайди ва совуқ кучсизлашади. Иш ҳафтасининг охирида ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, шимолда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ атрофида бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Айрим жойларда шамол 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Тошкентда 11—12-декабрь кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади, 13—15-декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. 11—12-декабрда шамол тезлиги вақти-вақти билан 12-15 метр/секундгача кучаяди. 12—15-декабрда йўлларда яхмалак юзага келади.
Ҳарорат 11-декабрда 3-5 даража илиқ, 12-декабрда кечаси ва кундузи 5-7 даража совуқ, 13-декабрда кечаси 11-13 даража совуқ, кундузи 5-7 даража совуқ бўлади. 14—15-декабрда ҳарорат кечаси 2-5 даража совуққача, кундузи 2-5 даража илиққача аста-секин кўтарилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ