Жамият
Шу кунларда Германия пойтахтидаги метрополитен вагонларида Ўзбекистон туризм салоҳиятига бағишланган видеолавҳа намойиш этилмоқда. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш дастури доирасида мамлакатимизнинг Германиядаги элчихонаси томонидан ташкил этилган мазкур сайёҳлик рекламаси ноябрь-декабрь ойларида Берлин метрополитенида намойиш этилмоқда.
Германияда истиқомат қилувчи Лев Свердловнинг таъкидлашича, Ўзбекистон сайёҳлар учун жуда манзур мамлакат саналади. Шу сабабли, бу юртга ташриф буюрадиганларнинг катта қисми германиялик сайёҳларга тўғри келади.
Берлин метроси энг асосий кўп фойдаланиладиган жамоат транспортларидан ҳисобланади. Ундан нафақат шаҳар аҳолиси, балки бутун дунёдан ташриф буюрадиган меҳмонлар ҳам фойдаланади.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77903
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ