Жамият
Тошкент метроси “Ерусти ҳалқа йўли” йўналишининг уч бекатида иш тартиби вақтинча қисқартирилади. Бу ҳақда метрополитен маъмурияти хабар берди.
Аввалроқ “Ерусти ҳалқа йўли” йўналишининг ИИ босқичидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) метро бекатларини ишга тушириш мақсадида, йўналишдаги бошқа мавжуд бекатлар билан техник жиҳатдан ўзаро боғлаш ишларини ташкиллаштирилиши юзасидан маълумот берилган эди.
Режадаги ишларни амалга ошириш учун 16-декабрдан “Ерусти ҳалқа йўли” йўналишининг Технопарк (Дўстлик-2) ва Яшнобод (2-бекат) бекатлари билан биргаликда Тузел (3-бекат) бекатида ҳам иш режими соат 06:00 дан 22:00 гача ташкил этилади.
Шунингдек, Олмос (4-бекат) бекатидан Қурувчилар (12-бекат) бекатигача бўлган бекатлар оралиғида иш режими ўзгармаган ҳолда 05:00 дан 23:00 га қадар ташкил этилади.
Соат 05:00 дан 06:00 гача ва 22:00 дан 23:00 гача Олмос—Қурувчилар бекатлари оралиғида бир томонлама (челнок) поездлар ҳаракати ташкил этилади.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77903
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ