Жамият
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган чойхонада қимор ўйнаётган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди, деб хабар беради ЎзА.
Таъкидланишича, чойхонани кўздан кечириш жараёнида қимор ўйинларида фойдаланиладиган ошиқ суяклар, ўйин карталари, пластик чашкалар, сочилган ҳолда ётган 1,8 минг доллар ва 755 минг сўм ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Тадбир давомида қимор ўйини ташкилотчиси, Чилонзор туманида яшовчи шахс қўлга олиниб, у доимий тарзда бу каби ўйинларни ташкил қилиб келгани маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан бу фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
2023 йилнинг октябрь ойида жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди томонидан мазкур фуқарога 4 йил-у 11 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Маданият
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
77369
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ