Тошкентда “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусида илмий конференция бўлиб ўтади

Сақлаш
17:12 / 07.12.2023 2102 0

Тошкентда 11—12 декабрь кунлари “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусида илмий конференция бўлиб ўтади.

 

Ушбу конференция Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Фанлар академияси Тарих институти ва Туркий давлатлар ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилади.

 

 

Конференциянинг биринчи кунида — жадидчилик ҳаракати ғояси, мақсад ва вазифаларини изчил ўрганишда янги инсайдлар, ҳаракатнинг маърифат ва ноширлик соҳасидаги ҳиссаси, миллий давлатчилик шаклланиши бўйича ижтимоий-сиёсий саъй-ҳаракатлари, шунингдек, жадидларнинг илмий ва маданий мероси, уларнинг тадқиқотлари борасида фикр алмашилади.

 

Тадбирнинг иккинчи кунида — ўзбекистонлик ҳамда чет эллик таниқли олимлар, тарих соҳаси вакиллари билан давра суҳбати (панель сессион) ўтказилади ва у кенг жамоатчилик учун ҳам очиқ ҳисобланади.

 

Учрашувда олимлар Темур Хўжаўғли, Адиб Халид, Ҳисао Коматсу, Зайнобиддин Абдирашидов ва дунё бўйлаб машҳур тарихий сериаллар муаллифи Меҳмет Бўздоғ иштирок этади.

 

Конференция ҳақида батафсил маълумотни жадидcонф.cом сайтидан олиш, тадбирнинг иккинчи кунида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси