Тошкент шаҳар кенгаши гул экиш учун 5 млрд сўм ажратди

Сақлаш
22:31 / 07.12.2023 2214 0

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши 19 сентябрь кунги қарори билан пойтахтга мавсумий гуллар экиш учун 12 млрд сўм ажратилиши маъқуллаган эди. Кенгаш 29 ноябрь куни бу маблағларнинг 5 млрд сўмини тақсимлаш тўғрисида қарор чиқарди.

 

5 млрд сўмлик харажатлар пакетининг манбаси – республика бюджетининг 2023 йил 3-чорак даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисмидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ажратилган маблағлардир.

 

Ажратилаётган маблағлар тақсимоти қуйидагича:

 

пойтахтнинг 12 та тумани ободонлаштириш бошқармаларига (тақсимоти қуйидаги жадвалда) – 2,73 млрд сўм;

 

Ирригация хўжалиги ва кўкаламзорлаштириш объектларини таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармасига – 1,4 млрд сўм;

 

Марказий майдонларни ободонлаштириш ихтисослаштирилган бошқармасига – 550 млн сўм;

 

Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш ихтисослаштирилган бошқармасига – 250 млн сўм;

 

Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасига – 70 млн сўм.

 

Туманлар кесимида гул экиш учун энг кўп маблағ Мирзо Улуғбек (500 млн сўм) ва Чилонзор (400 млн сўм) туманларига берилмоқда. Энг кам маблағ – Бектемир (100 млн сўм), Янгиҳаёт ва Учтепа туманларига (130 млн сўмдан) ажратилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//