Жамият
Ўзбекистонда 2023 йилнинг ўтган даврида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари томонидан 110,4 млрд сўмга тенг табиий газни ўғирланган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан назорат тадбирларида 38 та корхоналар томонидан 110,4 миллиард сўмга тенг бўлган 98,8 миллион куб табиий газ ўғирлангани аниқланган.
Жамият ва таъминотчи корхона мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, улар процессуал тартибда ушланган.
«Автомобилларга газ тўлдириш компресслаш фаолияти билан ноқонуний шуғулланиб табиий газни жуда кўп миқдорда талон-торож қилиш Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилишига ҳамда саккиз йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо тайинланиши мумкин», — деб эслатиб ўтди Бош прокуратура матбуот хизмати.
Мазкур йўналишда назорат тадбирлари давом этмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
77530
Жамият
56604
Жамият
55805
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ