Жамият
Ижтимоий тармоқларда педагог боғча ёшидаги болани уриб, машғулот ўтаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан болалар омбудсмани матбуот хизмати маълумот берди.
Воқеа Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган “Лого билим” таълим марказида содир бўлгани маълум қилинди. Педагог 2019-йилда туғилган тарбияланувчи М.Б.ни урган ҳолда машғулот олиб борган.
Ҳолат юзасидан боланинг онаси болалар омбудсманига мурожаат қилган ва омбудсман томонидан назоратга олинган. Туман ИИБ терговга қадар текширув ишлари бошлаган.
“Ўзига хос хусусиятларга эга бўлган болага нисбатан бундай педагогика зид ҳаракатларга йўл қўйган мутахассис ҳозирда ишдан бўшатилган бўлиб, унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш жараёни бормоқда”, — дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77904
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ