Жамият
UzAuto Motors 2024 йил январидан Chevrolet Gentra (Lacetti) седанини ишлаб чиқаришни тўхтатади.
Қарор GM Global сиёсати билан боғлиқ. Gentra учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ишлаб чиқариш қуввати янги моделларга йўналтирилади.
Ишлаб чиқаришни тўхтатиш режалари 2022 йил декабрь ойида эълон қилинганди. Автомобиль моделларининг ҳаёт цикли ҳақидаги слайдда Gentraʼнинг цикли 2023 йил охирида тугаши кўрсатилганди. Худди шундай белгилар Spark ва Nexia моделларида ҳам кўрсатилган — уларнинг ишлаб чиқарилиши 2022 йил охирида якунланган.
Эслатиб ўтамиз, Chevrolet Lacetti седанининг йирик блокли йиғилиши Асака автомобиль заводида 2003 йилда ташкил этилган. 2008 йилда ушбу автомобилни тўлиқ ишлаб чиқариш бошланган. Беш йил ўтгач, ушбу моделнинг янгиланган версияси тақдим этилган.
Жамият
Сиёсат
Маданият
Маданият
Спорт
Жамият
77597
Жамият
56647
Жамият
55848
Жамият
50911
Жамият
//
Изоҳ йўқ