Ўзбекистон аҳолисининг ярми ортиқча вазнга эга, 20 фоизи эса семиз

Сақлаш
23:32 / 04.12.2023 1354 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 18–64 ёшдаги аҳолиси ўртасида ўтказилган тадқиқот натижалари аҳолининг ярми оғир вазнли, 20 фоизи семиз эканлигини кўрсатди, деб хабар бермоқда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси.

 

Хабарда айтилишича, ҳар куни аҳолининг учдан икки қисми (67 фоиз) етарли миқдорда (400 граммдан кам) сабзавот ва мевалар истеъмол қилади. 46 фоизининг қонида холестерин миқдори ошган.

 

Аҳолининг ўртача туз истеъмоли кунига 14,9 граммни ташкил этади. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган миқдордан 3 баравар кўп (кунига 5 граммдан ошмаслиги лозим) деганидир.

 

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишига жалб этиш муҳим аҳамиятга эга.

 

Шу ўринда жисмоний фаоллик ҳамда овқатланиш меъёр ва қоидаларига амал қилмаслик, таркибида туз, қанд, ёғ миқдори кўп бўлган таом ва ширинликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, шунингдек, етарли даражада витамин ва минераллар истеъмол қилмаслик қуйидаги асоратларни келтириб чиқаради:

 

Биринчидан, ёшларда рационал ўсиш ва ақлий ривожланишда ортда қолиш,

 

Иккинчидан, катталарда эса юрак қон-томир, эндокрин, хавфли ўсма каби инсоннинг эрта ўлимига олиб келувчи қатор касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//