Жамият
Тошкентда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан “Бахти Ташкентский” ва “Бахти Янгиабадский” лақаблари билан танилган 52 ёшли Бахтиёр Зафарович Қудратуллаев қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Бахтиёр Қудратуллаев Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик), 276-модда 2-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (ўта йирик миқдорда товламачилик) билан гумон қилинаётган 43 ёшли Дилшод Тўлқинович Шарипов ва 51 ёшли Анвар Боборажабович Мирзохонов ҳам қўлга олинган.
Ушбу шахслар таҳдид ва куч ишлатиш йўли орқали пул маблағларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган.
Жиноят иши доирасида гумон қилинувчи Бахтиёр Қудратуллаев, Анвар Мирзохонов ва Дилшод Шарипов процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади”, дейилади ИИББ баёнотида.
Қайд этиш керак, Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан “кўча боллари” ва жиноий гуруҳларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказилаётгани ҳақида хабар берганди. Тезкор чора-тадбирлар пойтахтда жиноятчилик билан боғлиқ вазиятни яхшилашга қаратилгани қайд этилган.
Шунингдек, тезкор чора-тадбирлар Фарғона вилоятида ҳам ўтказилаётгани ҳақида хабарлар янграган.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ