Жамият
Тошкент шаҳри судида биринчи инстанцияда кўрилаётган «Док-1 Макс» дори воситаси билан боғлиқ жиноят ишига алоқадор янги шахслар тергов органи томонидан айблангани сабабли ва бошқа асосларга кўра ишни кўриш 1 ойлик муддатга тўхтатилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби хабар берди.
Унга кўра, суд томонидан 1 декабрь куни Жиноят-процессуал кодексининг 416- (Судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш учун асослар аниқланганда суднинг ҳаракатлари) ва 417- (Жиноий жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланганда суднинг ҳаракатлари) моддалари тартибида ажрим чиқарилган.
«Жиноят ишига тегишли айрим ҳужжатлар айбловни тўлдириш ва бошқа шахсларни айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш билан боғлиқ қўшимча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун тергов органига юборилди», — дейилади баёнотда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77748
Жамият
56721
Жамият
55943
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ