Сиёсат
Президент имзолаган қонун билан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди.
Шартноманинг асосий мақсади икки мамлакат мустақиллиги, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ва барқарор иқтисодий ривожланишини янада мустаҳкамлашга қаратилган давлатлараро муносабатларнинг янги босқичини шартнома-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашдан иборат.
Шартнома ташқи сиёсат, мудофаа ва хавфсизлик, миграция, саноат кооперациясини ривожлантириш, трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича қўшма чора-тадбирларни қабул қилиш, парламентлар, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш каби соҳаларда яқин ҳамкорликни назарда тутади.
Шартнома иловасида давлат раҳбарлари бошчилик қиладиган Ўзбекистон ва Қозоғистон олий давлатлараро кенгаши тўғрисидаги низом келтирилган.
Олий Мажлис Сенати 25 ноябрь куни мазкур шартномани ратификация қилишга доир қонунни маъқуллаган эди.
Иқтисод
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ