Пахтаобод туманига янги ҳоким тайинланди

Сақлаш
15:11 / 30.11.2023 1748 0

Шоятбек Бобоев Андижон вилоятининг Пахтаобод туманига ҳоким этиб тайинланди.

 

Бобоев ушбу лавозимда 2022 йил октябридан бери ишлаётган Азизбек Латифжоновнинг (собиқ фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари) ўрнини эгаллади.

 

Шоятбек Бобоев 1981 йилда Хонобод шаҳрида туғилган. 2011 йилда (сиртқи) Андижон қишлоқ хўжалик институтини, 2016 йилда Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

 

У “Uz-koje”, “Ўзбекистон темирйўллари”, “Тошкент механика заводи” акциядорлик жамиятлари, Хўжаобод тумани ҳокимлиги ва учта вазирликда раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

 

Ҳоким лавозимига қадар у Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг машинасозлик (ускунасозлик) ва электротехника саноати бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси