Жамият
30-ноябрь куни тонгда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги хостелда ёнғин содир бўлиб, 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Tengrinews.kz'га таяниб, “Газета.uz” хабар берди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг нашрга маълум қилишича, ҳодиса оқибатида икки нафар ўзбекистонлик — 2000-йилда туғилган йигитлар ҳалок бўлган. Ҳозирда мамлакатнинг Олмаотадаги бош консуллиги шаҳар ҳокимлиги ва тегишли идоралари билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. ТИВ ҳалок бўлганларнинг яқинларига уларнинг жасадларини ватанга етказишда ҳар томонлама ёрдам беришини маълум қилди.
Тахминларга кўра, хостелда 72 киши бўлган, улардан 59 нафари ўзини эвакуация қилиш улгурган.
“Ёнғинни ўчириш ва қидирув ишлари давомида 13 нафар жасад топилган, уларнинг шахси аниқланмоқда. Тахминларга кўра, улар ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этган”, — дейилади хабарда.
Олмаота шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бино 1,5 ой олдин хостелга айлантирилганини маълум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин ертўла коридоридан келиб чиққан.
Олмаота ҳокими Эрболат Досаев хостел ертўласини қайта жиҳозлаш, меҳмонларни жойлаштириш тақиқланганини, у ерда ошхона ва ҳоказолар бўлиши кераклигини айтган.
Жамият
Сиёсат
Маданият
Маданият
Спорт
Жамият
77597
Жамият
56647
Жамият
55848
Жамият
50911
Жамият
//
Изоҳ йўқ