Маданият
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ва Покистон Ислом Республикаси Телевидение, ахборот ва телерадио вазири Фавад Чаудхари иштирокида Бобурийлар мероси ҳақида тарихий фильм тасвирга олиш бўйича ишчи гуруҳининг дастлабки учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақида Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берилди.
Қайд этилишича, учрашувда фильмни суратга олиш бўйича барча ташкилий масалалар ҳақида сўз борган. Хусусан, фильмни суратга олиш билан боғлиқ ташкилий ва молиявий масалаларни тез муддатларда ҳал этиш, сценарий ёзиш жараёнларида ҳамкорликда ишлашга келишиб олинган.
«Фильм орқали Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида дунё ҳамжамиятига тўғри ва ишончли маълумотлар бериш муҳимлиги таъкидланди», дейилади хабарда.
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
77662
Жамият
56686
Жамият
55903
Жамият
50958
Жамият
//
Изоҳ йўқ