Жамият
Мамлакатда таълим, банк, қурилиш ва давлат харидлари соҳаларида коррупциявий хатарлар юқори даражада сақланиб қолмоқда. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Азамат Эргашев маълум қилди.
“Тан олишимиз керак, деярли барча давлат ташкилотларида коррупция мавжуд. Биз бунинг амалий таъсирини кўп ҳолатларда кўрдик. Таҳлилларга қарасак, ҳозир Ўзбекистонда олий таълим, мактабгача ва мактаб таълими, банк, қурилиш ҳамда давлат харидлари соҳасида коррупция энг кўп учрайди. Бу иллат халқ онгига ҳам шу даражада сингиб кетганки, одамларда “агар пул бермасак, олий ўқув юртига кира олмаймиз, фарзандимизни боғча ёки мактабга жойлаштира олмаймиз”, деган туйғу шаклланиб улгурган”, — дейди у “Дарё”га берган интервьюсида.
Азамат Эргашев мактаб ва мактабгача таълим соҳасида аниқланган коррупцион ҳолатларга мисол келтирди.
“Мактабларга дарс тақсимоти соҳасида, давлат харидлари, ходимларни ишга олишда жуда кўп коррупцион ҳолатлар учрамоқда. Масалан, бизнинг агентлик томонидан бир неча коррупциявий ҳолатлар аниқланган. Хусусан, Навоий вилоят халқ таълими бўлими мансабдор шахслари тумандаги ўқитувчиларга устама белгилашда давлат манфаатларига жуда катта зарар етказган ҳолатлари аниқланди. Ҳозирда Навоий вилоят прокуратураси томонидан тергов қилиниб, материал суд идораларига чиқарилган.
Яна бир мисол, “Зўрпаласт” лойиҳаси доирасида Россиядан Ўзбекистонга 150 нафар ўқитувчи келиши кутилган. Лекин улардан 130 нафари келган, қолган 20 нафари келмаган. Малака ошириш институти мансабдор шахслари айрим шахслар билан тил бириктириб, келмаган ўқитувчилар учун ҳам яшаш, овқатланиш ва бошқа харажатларни ҳисоблаб, пулларни бир пайтлар институт проректори таъсисчилигида тузилган хўжалик юритувчи субъектга ўтказган ва ўзлаштирган ҳолатлари аниқланди. Бу бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳуқуқбузарларга чора кўрилди”, — деди агентлик ходими.
Азамат Эргашев суҳбат давомида яна бир коррупциявий жиноят бўйича маълумот берди.
“Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги марказий маҳкамаси томонидан “Умид ниҳоллари” тадбирлари учун ажратилган пуллардан 20 миллиард сўмини ўз манфаати учун ўзлаштириб юборилганлик ҳолати аниқланди. Ҳозирда Шайхонтоҳур туман судида мазкур иш кўрилмоқда” — дея маълум қилди суҳбатдош.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ