Жамият
Тошкент шаҳрида автобуснинг енгил транспортга нисбатан самарадорлиги 135 баробарни ташкил этади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.
Таҳлилларга кўра, пойтахтда битта енгил автотранспорт воситасида бир кунда ўртача 4,3 нафар йўловчи, битта автобусда эса ўртача 580 нафар йўловчи ташилмоқда. Ўтказилган транспорт макромодели таҳлилларига кўра пойтахтдаги мобил аҳолининг кунлик ҳаракатланиш (қатнов) сони ўртача 9 миллионни ташкил этиб, шундан 6 миллион қатнов транспортда амалга оширилади.
Транспортда амалга оширилаётган қатновларнинг 1,7 миллионтаси (28 фоиз) жамоат транспорти, 4,3 миллионтаси енгил автотранспорт ҳиссасига тўғри келмоқда.
Пойтахтнинг транспорт воситалари доимий ҳаракатланадиган асосий 73 та кўчасининг узунлиги 472 кмни ташкил этиб, ўртача 380−400 мингта автотранспорт ҳаракатланишига мўлжалланган. Ҳозирда шаҳарда кун давомида ўртача 1 миллионга яқин автотранспорт ҳаракатланмоқда. Бу йўлларда бир вақтда ҳаракатланиш сиғимидан 2 баробар кўп ҳисобланади.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ