Маданият
Қизиқчи Ҳожибой Тожибоевнинг асарларидан фойдаланишда мутлақ ҳуқуқлар “Миллий ТВ” телеканали ва “Ориат Доно” радиоси томонидан лицензия шартномаси асосида амалга ошириладиган бўлди. Бу ҳақда Санъаткор, ижодкор ва ижрочилар палатаси хабар берди.
Хабарда айтилишича, санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатасининг саъй-ҳаракатлари туфайли бадиий сўз устаси Ҳожибой Тожибоевнинг меросхўрлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида унинг асарларидан ноқонуний фойдаланишга чек қўйилган. Бу муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишда улкан қадам эканлиги қайд этилган.
“Биз барча теле ва радиоканалларни республикамиз муаллифлари, шунингдек, хорижий муаллиф ва ижрочилар ҳуқуқларини бузмаслик учун муаллифлик ҳуқуқи эгалари, жумладан, Палата билан асарлардан фойдаланиш учун лицензия шартномаси тузишга чақирамиз. Бу нафақат мамлакатимиз, балки бутун жаҳон ҳамжамияти учун муҳим”, дейилади хабарда.
Сиёсат
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77355
Жамият
56495
Жамият
55694
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ