Жамият
Самарқанд шаҳрида жанжалга чек қўйишга борган профилактика инспекторига қаршилик кўрсатган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Саъдуллаевнинг маълум қилишича, 20 ноябрь куни соат 19:30 да шаҳарнинг Бунёд маҳалласида яшовчи фуқаро М.Р. 102 операторига қўнғироқ қилиб, яшаш хонадонида жанжал бўлаётганини маълум қилган ва инспектор юборишни сўраган. Шунга кўра, ИИО ФМБ 6-сонли ИИБ профилактика инспектори А.Т. хонадонга борган.
“Шу вақтда муқаддам Жиноят кодексининг бир неча моддалари билан судланган фуқаролар М.Р., унинг опаси, турмуш ўртоғи ва укаси ўзаро жанжаллашаётганини кўриб, уларни ажратиб, жанжалга чек қўймоқчи бўлган. Аммо фуқаролар профилактика инспекторига фаол қаршилик кўрсатиб, унинг турли жойларига уриб, тан жароҳати етказган. Шунингдек, инспекторга тегишли Спарк машинасининг олд ойнасини синдириб, моддий зарар етказган”, дейилади ИИБ хабарида.
Фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган (3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган).
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ