Ҳафталик об-ҳаво эълон қилди

Сақлаш
20:23 / 27.11.2023 1122 0

Ўзбекистонда 27 ноябрь–1 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

27–28 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва жуда илиқ бўлган об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати +20...+25 даражагача илиқ бўлади.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 28 ноябрда фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

29 ноябрда шимол-ғарбий ҳудудларидан нам ҳаво оқими кириб келиши ва республика ҳудудининг катта қисмида тарқалиши кутилмоқда. Республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамол кучаяди. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

30 ноябрда ёмғир фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғади, бошқа ҳудудлар учун ёғингарчилик кутилмайди.

1 декабрда бутун ҳудуд бўйлаб қуруқ об-ҳаво кузатилади.

29 ноябрдан ҳаво ҳарорати пасайишни бошлайди ва иш ҳафтасининг иккинчи ярмида кечаси +2...+7 даража, кундузи +10...+15 даража, республика шимолида кечаси -0...-5 даража, кундузи +5...+10 даражани ташкил этади.

Пойтахтда бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +21...+24 даража бўлади.

29 ноябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат +15...+17 даража бўлади.

30 ноябрь ва 1 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечалари +2...+7 даражагача, кундузи +10...+15 даражагача пасаяди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//