Жамият
Қашқадарё вилоятида 14 яшар қизни жинсий қулликда сақлаб келишда гумонланаётган аёл қамоққа олинди, деб хабар бермоқда Болалар омбудсмани.
Қайд этилишича, Китоб тумани прокуратураси томонидан фуқаро Н.А.га (аёл) нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов гуруҳи томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2023 йилнинг 25 ноябрь куни фуқаро Н.А. (аёл) гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан ЖИБ Китоб тумани судининг 26.11.2023 йилдаги ажрими билан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Мазкур иш юзасидан Болалар омбудсмани вояга етмаган Ч.Т. нинг қонуний манфаатлари таъминланиши устидан парламент назоратини давом эттириши маълум қилинган.
24 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда мазкур ҳодиса ҳақида маълумот тарқалган ва Бош прокуратура тергов бошлаганди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77748
Жамият
56721
Жамият
55943
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ