Жамият
Тошкент метроси “Ерусти ҳалқа йўли” йўналишининг Технопарк (Дўстлик-2) ва Яшнобод (2-бекат) бекатлари иш режими 25 ноябрдан соат 6:00 дан 22:00 гача ташкил этилади. Бу ҳақда Метрополитен маъмурияти хабар берди.
Тошкент метрополитени “Ерусти ҳалқа йўли” йўналишининг ИИ босқичидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) метро бекатларини ишга тушириш мақсадида йўналишдаги бошқа мавжуд бекатлар билан техник жиҳатдан ўзаро боғлаш ишларини ташкиллаштириш режалаштирилган.
Шу сабабли режадаги ишларни амалга ошириш учун юқоридаги икки бекатда иш тартиби қисқаради.
Шунингдек, Тузел (3-бекатидан) Қурувчилар (12-бекат) бекатигача бўлган бекатлар оралиғида иш режими ўзгармаган ҳолда 05:00 дан 23:00 гача ташкил этилади.
Соат 05:00 дан 06:00 гача ва 22:00 дан 23:00 гача Тузел—Қурувчилар бекатлари оралиғида бир томонлама (челнок) поездлар ҳаракати ташкил этилади.
Иқтисод
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ