Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Сақлаш
20:23 / 24.11.2023 1867 0

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

“Ўзгидромет”нинг хабар беришича, дам олиш кунлари ҳаво ҳароратининг аста-секин кўтарилиши давом этади. 24 ноябрь куни кундузи ҳарорат 15-18 даражагача кўтарилади, шанба кунига келиб 17-20 даражагача, якшанба куни эса 20-23 даражагача исийди. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.

Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, бугун кундузи баъзи жойларда шамол 15-20 метр/секундгача кучаяди.

Тошкентда 24–26 ноябрь кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 7-9 даража илиқ, кундузи 24 ноябрда 15-17 даражагача, 25 ноябрда 16-18 даража, 26 ноябрда 19-21 даража атрофида бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//