Илм-фан
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар билан учрашди. Учрашув чоғида икки мамлакатларнинг таълим тизимлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик йўналишлари муҳокама этилган. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ўзбекистонлик ўқувчиларга Туркиянинг етакчи oлий таълим муассасаларида таълим олиши учун грант ажратиш, вазирликлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Туркия маориф вазирининг Ўзбекистонга ишчи ташрифи режалаштирилмоқда.
Ўз навбатида Халқ таълими вазири икки давлат ўртасидаги таълим соҳасига оид ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиб олиш учун туркиялик ҳамкасби билан учрашувга тайёрлигини маълум қилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77599
Жамият
56648
Жамият
55850
Жамият
50912
Жамият
//
Изоҳ йўқ