Oʻzbekistonda bir kunda 5 marta yer qimirladi

Сақлаш
16:53 / 24.11.2023 1903 0

23 ноябрь куни Ўзбекистонда умумий ҳисобда 5 марта зилзила қайд этилди. Шулардан 4 таси Сурхондарёда кузатилган бўлса, яна бир ҳолат Самарқандда содир бўлди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида 4 та ер силкиниш ҳолатини қайд этди. Туманда соат 04:28 да 3,4 магнитудали, соат 14:08 3,5 магнитудали, соат 14:36 да 3,9 магнитудали ва соат 16:28 да 3,3 магнитудали зилзила қайд этилган.

Охирги зилзила Самарқанд вилояти Нарпай туманида соат 22:38 да содир бўлди. Зилзила эпицентри Нарпай туманида бўлиб, магнитудаси 2,9 ни ташкил этди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//