Спорт
Италияда ўтаётган шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 14 ёшгача бўлган ёш тоифасида Ўзбекистонлик Афруза Ҳамдамова муддатидан аввал жаҳон чемпиони бўлди.
Афруза охирги турда қандай натижа бўлишидан қатъи назар чемпионга айланади, чунки унга етиб олиши мумкин бўлган ягона таъқибчиси – қозоғистонлик шахматчини ўзаро ўйинда мағлуб этган. Мусобақа низомига кўра, очколар тенг келиб қолса, ўзаро ўйинга қаралади.
Шу тариқа Афруза Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасидаги илк жаҳон чемпионига айланди. Шу пайтга қадар Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Баҳора Абдусатторова ўз ёш тоифаларида кумуш медални қўлга киритган эди.
“Маърифат” газетаси бош муҳаррири Ҳусан Карвонлининг маълум қилишича, виза билан боғлиқ муаммолар сабаб мусобақанинг 1-турига етиб боролмаган.
“Афруза 2-турдан 10-тургача – 9 партиянинг барчасида ғалаба қозониб, чемпионат тугашига ҳали яна 1 тур қолганида, муддатидан олдин жаҳон чемпиони бўлди”, – деб ёзади Карвонли.
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77533
Жамият
56609
Жамият
55807
Жамият
50876
Жамият
//
Изоҳ йўқ