Бухорода Туркия мадҳияси муаллифи, она томондан ўзбек Меҳмед Акиф Эрсой таваллудининг 150 йиллиги нишонланди

Сақлаш
15:51 / 24.11.2023 1860 0

Шу йилнинг 22 ноябрь куни Бухоро шаҳрида, Турксой,Тика, Туркия ёзувчилар уюшмаси, Анқара ижтимоий Фанлар университети, Бухоро давлат университети, Бухоро давлат тиббиёт институти, Сағлик Билимлери Университети ҳамкорлигида Меҳмет Акиф Эрсой таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан ахборот фестивали бўлиб ўтди.

 

Тадбирнинг Бухорода ўтказилишига сабаб, машҳур шоир, таржимон, Туркия мадҳияси муаллифи Экиф Эрсойнинг онаси, Амина Шариф хоним асли бухоролик ўзбек оиласидан бўлиб, Онадўлига кейинроқ кўчиб кетганди. Шу боисдан шоирнинг туғилган куни унинг «она» ватани Бухорода нишонланди. 

 

Байрам муносабати билан Бухорога Халқаро Туркий маданият ташкилоти ҳамда Туркиянинг таниқли тарихчи ва адабиёт намоёндаларидан иборат делегация аъзолари ташриф буюрди.

 

Фестиваль доирасида Бухоро давлат тиббиёт институти ҳамда Анқара ижтимоий Фанлар университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 

Икки муассаса ўртасида тадқиқотчилар ва талабалар алмашинуви, электрон таълим орқали ҳамкорликда тадқиқот фаолияти, маъруза ва онлайн маърузалар, семинар ва илмий учрашувларда қатнашиш, қисқа муддатли ўқув дастурларини биргаликда ташкил этиш, нашр этилган илмий материаллар ва бошқа маълумотлар алмашинуви, қисқа муддатли махсус ўқув дастурлари ҳамда фанлараро тадқиқот салоҳиятини ривожлантириш тўғрисида ҳамкорлик шартномаларига қўл қўйилди.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//