Самарқандда тарихий сессия ўтказилади

Сақлаш
10:11 / 23.11.2023 1739 0

Қирқ йилдан ортиқ вақт давомида UNESCO Бош конференциясининг сессияси илк бор Париж шаҳридан ташқарида ўтказиладиган бўлди.

Франция пойтахтида ўтаётган UNESCO Бош конференциясининг 42-сессиясида Ўзбекистоннинг навбатдаги, 43-сессияни 2025 йилда Самарқандда ўтказиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватланди ва тегишли қарор қабул қилинди.

“Бу дипломатик муваффақият”, — дея изоҳлаган қабул қилинган қарорни 42-сессия раиси Симона-Мирела Микулеску.

Қайд этиш керак, Бош Ассамблеянинг сессияси охирги марта Париждан ташқарида 1985 йилда (София, Болгария) бўлиб ўтган.

Президент Шавкат Мирзиёев сессиянинг Ўзбекистонда ўтказилишига муносабат билдирар экан, мамлакат уни энг юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш учун барча кучини сафарбар этиши маълум қилди.
 

“Кўпмиллатли Ўзбекистон халқи номидан ва шахсан ўз номимдан барча хорижий дўстларимиз ва шерикларимизга UNESCO Бош конференциясининг 43-сессиясини 2025 йилда қадим Самарқандда ўтказиш тўғрисидаги тарихий қарорни қўллаб-қувватлагани учун самимий миннатдорлик билдираман.

Минтақамизда биринчи марта ўтадиган ушбу муҳим глобал миқёсдаги тадбир халқаро ҳамжамиятга Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатларининг улкан цивилизацион салоҳиятини яна бир бор намойиш этишга хизмат қилади, деб ишонаман”, деди президент.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси