Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Озарбойжонда бўлади

Сақлаш
17:11 / 22.11.2023 1925 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбойжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 23-24 ноябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Давлатимиз раҳбари Боку шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПEКА) биринчи саммитида иштирок этади, деб ёзмоқда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир кун тартибидан дастур доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, минтақавий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Мақсадли фонд ташкил этиш, транспорт йўлакларини рақамлаштириш учун “йўл харитаси”ни қабул қилиш, ишбилармонлик ташаббусларини илгари суриш ва бошқа масалалар ўрин олган.

СПEКА дастури минтақа мамлакатларининг иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш ҳамда уларнинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувига кўмаклашиш мақсадида 1998 йил 26 март куни Тошкент декларациясига мувофиқ таъсис этилган. Иштирокчи давлатлар – Ўзбекистон, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон.

Шу кунларда Боку шаҳрида СПEКАнинг қатор ишбилармонлик тадбирлари, шу жумладан иқтисодий форум ва Марказий Осиё мамлакатларининг саноат салоҳияти кўргазмаси ўтмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси