Жамият
Фарғона вилоятининг Бағдод туманида коллеж директори ҳоким ўринбосари томонидан калтакланди. Ҳолат юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги баёнот берди.
Бағдод тумани педагогика коллежи зиммасига юкланган 2024 йилги газета ва журналлар обуна режасини бажаролмаган муассаса директори туман ҳокимининг ўринбосари томонидан калтаклангани айтилган. Воқеа 14 ноябрь куни Фарғона вилояти Бағдод тумани ҳокимлиги йиғилишида рўй бергани қайд этилган.
“Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги профессионал таълим тизимига масъул сифатида ҳолатни ташвишли деб баҳолайди ва кескин қоралайди. Вазирлик ҳоким ўринбосарининг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилиши ва бу каби ҳолатлар қайта такрорланмаслиги учун зарур чоралар кўрилиши керак деб ҳисоблайди”, дейилади баёнотда.
Шунингдек, вазирлик газета ва журналларга мажбурий обуна ташкил этилишига мутлақо қарши эканлигини, бундай ҳолатларга қарши кураш, олдини олиш мақсадида олий ва профессионал таълим муассасалари, профессор-ўқитувчилар, ўқувчи-талабалар ҳамда бошқа ходимлар ўртасида доимий тушунтириш ишлари олиб борилишини маълум қилди.
“Агар таълим муассасаларида газета-журналларга мажбурий обуна ҳолатлари аниқланса, қонун доирасида зарур чоралар кўрилиши ҳақида ҳам огоҳлантирилган”, дея қўшимча қилинган вазирлик баёнотида.
Таълим муассасалари ўз имкониятларидан келиб чиқиб, муассасага мазкур мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида истаган ва зарур деб ҳисоблаган босма нашрларга ихтиёрий равишда обуна бўлишлари мумкин. Бунда профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва ўқувчи-талабаларни мажбурий обуна қилдириш қатъиян тақиқланади.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ