Сиёсат
21 ноябрь куни Президент раислигида ўтказилган йиғилишда ваъдасини бажармаган ҳокимлар жаримага тортилиши, уларнинг ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклифлари умуман қабул қилинмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Президент матбуот хизматининг ёзишича, тоифаси ўзгарган ерлар эвазига шу йилнинг охиригача 15 минг гектар янги ерлар ўзлаштирилиши керак эди. Бироқ 8 минг гектар ерлар ҳалигача ўзлаштирилмаган.
Йил якунигача янги ерларни ўзлаштириш ваъдасини бажармаган ҳокимлар жаримага тортилиши, уларнинг ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклифлари умуман қабул қилинмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Кадастр агентлигига 2024 йил 1 мартга қадар барча саноат ерларини тўлиқ хатловдан ўтказиш, вилоят ҳокимларига эса 2021 йилгача ажратилиб, қурилиш бошланмаган 7 минг гектар ерни захирага қайтариш топширилди. Бош прокуратурага бу борада қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.
Бундан буён вилоят кадастр бошлиғини ишга қўйиш ва ишдан олиш бош вазир томонидан амалга оширилиши белгиланди.
Жамият
Сиёсат
Маданият
Маданият
Спорт
Жамият
77597
Жамият
56647
Жамият
55848
Жамият
50911
Жамият
//
Изоҳ йўқ