Сиёсат
Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқулов 2022 йилнинг 1 январидан иш бошлаши кўзда тутилган ва айни кунга қадар саралаб олинган «ҳоким ёрдамчи»лари билан суҳбатлашди. Бу ҳақида туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ҳоким дастлаб уларга ишни нимадан бошлаш ҳақида маслаҳат берган бўлса, сўнгра «ҳоким ёрдамчи»лари масъулияти ҳақида тўхталди.
«Сиз ўта масъулиятли ва шахсан Президентимиз ишониб топшираётган лавозимда иш бошлайсиз. Шу боис меҳнатингиз ва садоқатингиз билан халқнинг мушкулини осон қилинг. Одамларнинг меҳрини қозониб, ҳоким ва вазир лавозимларига ҳам муносиб эканлигингизни кўрсатинг. Шахсан мен ҳозир ҳоким лавозимини бажараётган бўлсам-да, эртага Президентимиз қабристон қоровуллигини бажарасан, десалар ҳам, ишончни оқлаб, астойдил ишлаб, садоқатимни кўрсатаман. Бу лавозим ҳам Сиз учун имконият эшиги, ундан фойдаланинг», деган туман ҳокими.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ