Жамият
Саудия Арабистонида Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Саудия подшоҳлиги Маданият вазирининг маслаҳатчиси доктор Холид ал-Рашуд Ўзбекистоннинг бой тарихи ва юксак маданий мероси билан Саудия жамоатчилигини яқиндан таништириш учун мазкур тадбирни тез кунларда ўтказишдан ўз мамлакати манфаатдор эканлигини маълум қилди.
У икки халқ ўртасидаги кўп асрлик маънавий-маданий алоқалар ҳақида тўхталар экан, бугунги кунга келиб Ўзбекистон — Саудия маданий муносабатлари янгича ўсувчанлик билан ривожланаётганини таъкидлади. Шу ўринда Ўзбекистон Президентининг 2022 йили Саудия Арабистонига ташриф буюргани икки мамлакат ўртасидаги маданий ҳамкорликка янгича мазмун бағишлагани алоҳида қайд этилди.
Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов бундай тадбирлар “халқ дипломатияси”нинг муҳим қисми эканлиги ҳақида тўхталар экан, Подшоҳликда Ўзбекистон маданияти кунларининг ўтказилиши саудияликларни Ўзбекистоннинг кўп қиррали маданияти билан яқиндан танишишлари учун жуда яхши имконият яратишини айтди.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ