Энди UzQuiz’да Oyina.uz ўрни ҳам бор!

Сақлаш
16:06 / 21.11.2023 1291 0

Дўстлар, ҳамкасблар, оила аъзолари билан қатнашишга мослаштирилган интеллектуал ва кўнгилочар форматдаги UzQuiz лойиҳаси ҳамкорлари сони яна биттага кўпайди. Эндиликда Oyina.uz портали ҳам ҳамкасблар ва жамоатчиликнинг фаол қатламларини бирлаштирадиган ва иштирокчилар ўртасида жамоавий руҳни шакллантирувчи мазкур лойиҳа ҳомийларидан бири ҳисобланади. Ўйин аллақачон ёшлар, журналистлар, блогерлар, жамоатчилик фаоллари, давлат органлари ходимлари, тадбиркорлар ва ижодкорлар учун севимли машғулотга айланиб улгурган.

 

 

 

 

Ўйинда ҳомийлар томонидан 1-, 2-, 3-, 5-ўринлар, экватор ва охиридан битта олдинги ўринда турган жамоалар тақдирланади. Эндиликда 12-ўрин махсус Oyina.uz ўрни этиб белгиланди ва уни банд қилган жамоага «Ўзбек халқ ёдгорликлари» китобининг 10та жилди совға қилинмоқда.

 

 

 

 

 

 

Ўтган ҳафта ўтказилган, 40дан ортиқ жамоа иштирок этган ўйинда мазкур совғалар «Ўзимизникилар» жамоасига насиб қилди. Кучли учликни эса «Ухо Ван Гога», «Sodiq school», «Констоварчилар» жамоалари банд қилди.

 

 

 

 

Маълумот учун бу каби ўйинлари бугунги кунга республиканинг турли нуқталарида ўтказилмоқда. Айниқса, UzQuiz, ZakovatQuiz ҳамда VodiyQuiz лойиҳалари оммалашган.

 

 

Мисол учун UzQuiz ўйини жами 8 раунддан иборат. Ҳар бир раундда маълум мазмун ва шаклдаги 7 та савол тақдим этилади. Саволлар энциклопедик, тест, мантиқий, расмли, мусиқий ва видео форматида бўлиши мумкин. Жамоалар жавоб вариантларни белгиланган вақт ичида махсус қоғозларга ёзиб беришади ва ҳисоб жамоаси томонидан баллар қайд этиб борилади. Ҳамма раунддаги баллар қўшилиб ўйиннинг ғолиб учлиги ва фаол жамоалари аниқланади.

 

 

 

Oyina.uz бу каби интеллектуал-кўнгилочар лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди ва ҳамкорликда давом этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//