Жамият
Режиссёр Руслан Солиев томонидан суратга олинган жадидчилик тарихи ҳақида ҳикоя қилувчи “Армон” ҳужжатли-мусиқий фильми YouTube'га чиқарилди.
Фильм жадидчиликка асос солиниши тарихи, унинг намоёндалари тақдири, 1917 йилги сиёсий воқеаларининг ислоҳотчилар ҳаракатига таъсири, шунингдек, жадидларнинг Ўзбекистон тарихида қолдирган изи ҳақида ҳақида ҳикоя қилади. Фильмда Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидаги маърифатпарварлик ҳаракатларига ҳам тўхталиб ўтилган.
Жадидчилик ҳаракатини ўрганувчи тадқиқотчилар, шунингдек, маърифатпарварларнинг авлодлари — Ҳамидулла Болтабоев, Қаҳрамон Ражабов, Дилором Алимова, Бахтиёр Ҳасанов, Тимур Хўжаўғли, муфтий Нуриддин Холиқназаров, Сулаймон Иноятов, Хондамир Қодирий, Кристофер Жеймс Форт, Нигора Раҳимжонова, Азалшоҳ Ҳамроев, Мавлуда Раҳмонова, Рудолф Бархет, Шоҳруҳ ва Фаррух Беҳбудий, Гавҳар Зокирова, Шуҳрат Саиджонов, Фурқатбек Яквалҳожиев, Адиб Холид, Марианна Камп, Сергей Абашин, Марк Риз — фильм давомида XIX-XX асрларда рўй берган тарихий жараёнлар ҳақида ўз ҳикоялари билан бўлишган.
Фильмни суратга олиш ишлари Ўзбекистон, Россия ва Туркия давлатларида амалга оширилган. Фильмда ўзбекистонлик ижодкорлар (хусусан, актёр Эркин Бозоров ва жамоат фаоли Саид-Абдулазиз Юсупов) билан бир қаторда бошқа мамлакатларнинг санъаткорлари (жумладан, тожикистонлик Манижа, қозоғистонлик Асқар Илясов) ҳам суратга тушган.
Фильмнинг YouTube'даги премьераси 20 ноябрь куни соат 20:00 да бўлиб ўтди. Фильм 25 ноябрь куни марказий телеканалларда намойиш этилиши кутилмоқда.
Фильмни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилиш мумкин.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ