Жамият
Ижтимоий тармоқларда бир аёлнинг 3 нафар кичик ёшдаги болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлиб, уларни ёқиб юбориш билан бевосита таҳдид қилиши акс этган видео тарқалди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур ҳолат Хоразм вилояти, Урганч туманида содир бўлган. Ҳозирда ушбу ҳолатни тўла аниқлаш бўйича ички ишлар органлари томонидан зудлик билан суриштирув ишлари олиб боришга киришилган.
Ҳодиса Болалар омбудсманининг алоҳида назоратига олингани айтилмоқда.
“Болаларга нисбатан бундай жиноий ҳаракатлар уларнинг ота-онаси ёки бошқа яқин қариндошлари томонидан содир этилишидан қатъий назар, айбдор шахсларни қонунда кўзда тутилган жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиши таъминланади. Боланинг ҳаёти ва соғлиғи давлат ҳимоясидадир”, дейилади хабарда.
Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинган.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77904
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ