Жамият
Тошкентнинг Юнусобод туманида эркак ўзи яшаётган уйнинг 15-қаватидан сакраб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар тарқатган.
18 ноябрь куни соат 21:07 да ИИО ФМБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, 32 ёшли Ш.Х. 23 ёшли рафиқаси Н.Р. билан бирга яшаб келган уйнинг 15-қаватидан ўзини ташлаган.
Эркак воқеадан икки кун аввал турмуш ўртоғига осмонда учгиси келаётганини айтган. У 2020 йилдан буён руҳий асаб касалликлари шифохонасида “шизофрения” ташхиси билан рўйхатда туриб, даволаниб келган.
Воқеа содир бўлган куни эркак ишга бормасдан уйда қолишини айтган. Аёли ишдан келгунига қадар Ш.Х.ўз жонига қасд қилгани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ўз жонига қасд қилиш сабаблари аниқланмоқда.
Жамият
Сиёсат
Маданият
Маданият
Спорт
Жамият
77597
Жамият
56647
Жамият
55848
Жамият
50911
Жамият
//
Изоҳ йўқ