Тошкентда мактаб директори ўқувчини тепиб, ҳақорат қилди

Сақлаш
14:36 / 20.11.2023 1197 0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 217-мактаб директорининг ўқувчини калтаклагани акс этган видеохабарлар тарқалди.

Тошкент шаҳар ММТБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди. Унга кўра, видеодаги воқеа 2023 йил 19 сентябрь куни рўй берган. Шу куни 217-мактаб 8-“Б” синф ўқувчилари А.М. ҳамда Ш.И. синфхонада ўзаро муштлашиб қолган. А.М. синфдошининг юзига мушт тушириб, тан жароҳати етказган. Бундан хабар топган мактаб маъмурияти ўқувчиларни директор хонасига чақирган.

Мактаб директори Й.Ш. маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Г.Х., Чилонзор туман ИИО ФМБ ҲПБ ВEМБ инспектор психологи, катта лейтенант М.И. гувоҳлигида ўқувчилар билан тушунтириш ишлари олиб борган. А.М.га танбеҳ бериш чоғида мактаб директори жаҳл устида уни сўкиб, калтаклаган ва тартибга чақирган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан туман ҳокими ўринбосари, мактаб маъмурияти, ўқитувчилар, ИИБ ходимлари ва ота-оналар иштирокида ҳам йиғилиш ўтказилган.

Айни пайтда юқоридаги ҳолат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўрганилмоқда.

Тошкент шаҳар ММТБ педагогларга мурожаат қилар экан, ўқувчиларга нисбатан зўравонлик ишлатиш, жумладан, уларни ҳақоратлаш, калтаклаш педагог этикасига тўғри келмаслигини, бунинг учун қонунчиликда жазо чоралари белгилаб қўйилганлигини эслатди.

 

“Ҳурматли педагоглар! Юқоридаги каби хунук ҳолат педагог обрўсига путур етказади, холос”, дейилади Тошкент шаҳар ММТБ хабарида.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//