Маданият
Кеча, 2 декабрь куни Фарғона вилояти Бувайда туманидаги “Жийдали” МФЙдаги аҳоли хонадонларининг бирида "Ғазалда оҳангнинг ўрни" мавзусида ижодий кеча бўлиб ўтди.

Унда Республика Маънавият маърифат маркази Бувайда тумани бўлинмаси раҳбари О.Тожиева, туман халқ таълими бўлими раҳбари А.Абдулфаттоҳов, туман Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Н.Каримов, шунингдек маҳалла фаоллари, нуроний отахон ва онахонлар иштирок этишди.
Тадбирни 5-умумий ўрта таълим мактаби ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Н.Қамариддинов ташкиллаштирди. Нуронийлар ёшларни китобхонликка бўлган меҳрини кучайтириш борасида ўз ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Туман ҳокими ташаббуси билан санъат ва адабиётга нисбатан қизиқиш уйғотиш мақсадида ҳар куни уюшмаган аҳоли иштирокида мана шундай маънавий учрашувлар ўтказиб борилмоқда.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77880
Жамият
56795
Жамият
56020
Жамият
51075
Жамият
//
Изоҳ йўқ