Сиёсат
Термиз шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
“Халқимиз яхши ҳаёт кечирсин, оғири енгил бўлсин, деб Сурхондарёга шу йилнинг ўзида учинчи маротаба жуда катта ниятлар ва аниқ режалар билан келдим”, — деди давлатимиз раҳбари.
Кеча Президент Сурхондарёдаги 3,3 миллиард долларлик 4 та янги йирик саноат лойиҳалари билан батафсил танишди. Жумладан, Бойсундаги қарийб 3 миллиард долларлик газ-кимё мажмуасини ишга тушириш ҳисобига:
- йилига 5 миллиард куб метр газ тозаланиб, 6 триллион сўмлик табиий газ ва олтингугурт ишлаб чиқарилади;
- вилоятга йилига ўртача 120 миллион долларлик экспорт тушуми қўшилади;
- геология қидирув ишлари кенгайтирилиб, яна 100 миллиард куб метр газ захиралари очилади, 2-3 йилда мамлакатимиз нефть бўйича тўлиқ мустақилликка эришади;
- ушбу мажмуада ҳозир 7 минг киши банд. Президент топшириғи билан мажмуа атрофида кооперация йўлга қўйилиб, қўшни туманлар аҳолиси учун ҳам камида 2 мингта юқори даромадли иш ўринлари яратилади.
Бу ерда 85 мегаваттли станция ҳам барпо қилинган. У нафақат мажмуа эҳтиёжи учун, балки бутун Бойсун аҳолисига етадиган электр ишлаб чиқаради.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ