Жамият
Президент фармойиши (Ф–72-сон, 16.11.2023 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури тасдиқланди.
Дастурга мувофиқ, жумладан:
туман ва шаҳар марказларида “Конституция кўчаси” ташкил этилади;
журналист ва блогерлар ўртасида “Конституцияда белгиланган қоидаларни тушунтирадиган энг яхши пост ва мақола” танлови ўтказилади;
янги таҳрирдаги Конституция 3 минг нусхада брайл алифбосида нашр этилади;
Конституциянинг яратилиш тарихига бағишланган архив ҳужжатлари кўргазмаси ташкил этилади;
давлат ташкилотларида “Менинг Конституциям 31 ёшда” шиори остида “Менинг Конституциям ва давлат тилим” мавзусида оммавий умумреспублика диктанти ташкил этилади;
мактаб ўқувчилари ўртасида “Халқ Конституцияси”, “Конституция – бахтимиз қомуси”, “Конституция – келажагим машъали” мавзуларида расмлар ва иншолар танлови ўтказилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ