Сариосиёда “Зарчоб-3” кичик гидро электр станцияси қурилиши бошланди

Сақлаш
16:11 / 16.11.2023 1025 0

Сурхондарё вилоятида Тўпаланг дарёсининг қуйи қисмида кичик ГEС – “Зарчоб-3” лойиҳалаштирилди. Давлат раҳбарининг вилоятга ташрифи чоғида унинг қурилишига тамал тоши қўйилди.

Унинг қуввати 16 мегаватт бўлади ва йилига 70 миллион киловатт/соат экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқарилади. У табиий ва қайта тикланувчанлиги билан аҳамиятли. Шунингдек, бошқа қувватлар асосан кундуз куни ишлаб чиқарилгани боис, бу йўналиш энергетика тизимида ростловчи вазифасини ҳам ўтайди. Олинадиган электр таннархи ҳам бошқа манбаларга нисбатан анча арзон.

 

 

 

Ҳозирги тизим бўйича, дарё суви махсус босим остида аввал Тўпаланг ГEСига йўлланади. Ундан кейин бир биридан унча узоқ бўлмаган Зарчоб станцияларидаги парракларни айлантиради.

Шунингдек, хусусий сектор томонидан микро ГEСлар барпо этишга ҳам кенг имконият берилмоқда. Бунинг учун ҳуқуқий, иқтисодий шароитлар яратилган. Жумладан, кичик ва микро ГEСларни қуриш истагидаги тадбиркорларга ерларни 20 йил муддатга ижарага бериш, улар ишлаб чиқарган электрни давлат томонидан кафолатли сотиб олиш тизими жорий қилинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси