Тошкент бозорларидаги нарх-наво қандай?

Сақлаш
17:34 / 16.11.2023 904 0

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги “Қўйлиқ” ва “Чорсу” деҳқон бозорларида сотилаётган 28 турдаги мева, сабзавот, гуруч маҳсулотлари, мол ва қўй гўштининг 15 ноябрдаги улгуржи нархлари ҳақида маълумот берди.

Дарёнинг эътибор қаратишича, “Қўйлиқ”да бодринг маҳсулотининг минимал нархи 5 бараваргача ошган. Яъни 13 ноябрь куни бир кило бодринг 4 000-9 000 сўмдан сотилган бўлса, 15 ноябрда бу кўрсаткич 20 000-25 000 сўмгача кўтарилган.

Вазирлик нархларни эълон қилишни октябрь ойи ўрталарида бошлаган бўлса, орадан ўтган бир ой давомида “Чорсу”даги мол ва қўй гўштларининг нархлари ўзгармаган. Жумладан, мол гўштининг килоси 60 000-70 000 сўм, қўй гўшти эса 65 000-70 000 сўмдан сотилмоқда.

Мазкур бозорда Лазер гуручи нархи ҳам ўзгаришсиз — килоси 18 000-25 000 сўм оралиғида, нўхат 18 000-20 000 сўмдан, қизил ловия 15 000-17 000 сўм, мош 10 000-12 000 сўмдан савдо қилиняпти.

“Қўйлиқ”да картошканинг бир килоси нархи 1 700-4 000 сўм, пиёз 1 200-2 000, сабзи 1 000-2 000 сўмдан сотилмоқда.

Сабзавотлардан помидорнинг килоси 5 000 сўмдан 25 минг сўмгача, булғор қалампири 2 000-4 000 сўм, бақлажон 1 800-2 000 сўм.

Мевалардан узум энг юқори нархларда сотилмоқда. Ушбу меванинг улгуржи ҳисобда энг минимал нархда 25 000 сўмдан, юқори нархда эса 90 000 сўмдан харид қилиш мумкин. Бананнинг килоси 18-23 минг сўм, олма 4 000-18 000 сўм, нок 19 000-40 000 сўм (нархи ўзгармаган). Анор 7 000-35 000 сўмдан, лимон 10 000 -30 000 сўмдан сотиляпти.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//