Жамият
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг “Мамлакатимизда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг ҳолати ва истиқболи тўғрисида»ги ахборотини эшитдилар.
Вазир ўз чиқишида Наманганда болаларнинг ёд препаратидан заҳарланиш воқеасига ҳам тўхталиб ўтди.
“Антиструмин” воқеасини олайлик, бу “передозировка” эканлигини вазирлик юз фоиз тан оляпти. Бу ҳолат билан боғлиқ бўлган барча масъул ходимлар ҳозир қонун олдида жавоб беришни бошлаяпти ва, албатта, жавоб беради ҳам.
Энди бундай камчиликларга йўл қўймасликни шахсан мен вазир сифатида зиммамга оламан. Тизимда камчилик ва муаммолар жуда кўп йиғилиб қолгани учун тизимли ёндашувни бошлаганмиз”, деди Амрилло Иноятов.
Сентябрь ойида Чуст туманидаги айрим боғчаларнинг юз нафарга яқин тарбияланувчилари орасида тана ҳароратининг кўтарилиши, қусиш, қорин оғриғи аломатлари кузатилган ва улар шифохонага ётқизилганди. Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилганди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнот бериб, ҳолат назоратга олинганини қайд этганди. Мактаб ва боғчаларга тарқатилган ёд препарати истеъмоли тўхтатилганди.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ