Жамият
Жорий йил 19 ноябрь куни республиканинг 16 та шаҳрида 18 ноябрь – Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.
“Дунё” ААнинг хабар беришича, оммавий югуриш мусобақаси республиканинг 15 та шаҳрида 3 км, пойтахтда эса 3 ва 10 км масофаларга ўтказилади. Умумий ҳисобда, Тошкент шаҳрида ўтадиган тадбирда 6000 мингдан зиёд, республика миқёсида эса 100 мингдан ортиқ фуқаролар иштирок этиши кутилмоқда. Мусобақада қатнашиш учун қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан ҳам спортчилар таклиф этилган.
Миллий Олимпия қўмитасига кўра, анъанага мувофиқ, “Ҳумо арена” мажмуасининг олдидаги майдон Тошкентда ўтадиган пойганинг старт ва финиш нуқтаси сифатида белгиланди. Барча ҳудудлардаги беллашувларга 19 ноябрь куни соат 07:30 да старт берилади.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77904
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ