Сиёсат
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева хорижий мамлакатлардан таклиф этилган педагоглар билан учрашди. Бу ҳақда у ўз Telegram каналида ёзиб қолдирди.
Улар ҳамкорлик бўйича йўл харитасини ишлаб чиққан.
“Илмли, ўзига ишонган, муносиб авлодни тарбиялашни мақсад қилган эканмиз, бизга иккита нарса: она тилимизга муҳаббат ва хорижий тилларни пухта ўрганиш керак.
Чет тилини билиш – дунё сарҳадлари, глобал ахборот эшикларини очиш, янги билимларни эгаллаш калитидир.
Бугун хорижий мамлакатлардан таклиф этилган педагоглар билан учрашиб, ҳамкорлик бўйича йўл харитасини ишлаб чиқдик. Бу инглиз, немис, француз ва бошқа тилларни ўргатувчи беш юздан зиёд малакали ўқитувчилар демакдир.
Болаларимиз энг яхши устозлардан сабоқ олиш, ўқитувчиларимиз зарур маҳорат дарсларида ўз билимини ошириш имконига эга бўладилар, мамлакатимизда эса ҳеч қандай чегара билмайдиган билимли авлод етишиб чиқади.
Ёшлар таълимига сармоя – янада яхшироқ келажак учун сармоядир”, — деб ёзган Саида Мирзиёева.
.jpg)
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
77666
Жамият
56688
Жамият
55906
Жамият
50959
Жамият
//
Изоҳ йўқ