Сиёсат
Кеча Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Равшан Усмонов Буюк Британия пойтахтига етиб келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Равшан Усмонов 2018 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси лавозимида ишлаган. У 2000 йилдан ташқи сиёсат бўлимида иш бошлаган, марказий аппаратда ва Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонасида турли лавозимларда ишлаган. Ташқи ишлар вазирлигининг Европа давлатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бўйича дирекциясини бошқарган.
Шунингдек, Равшан Усмонов Францияда ва бир вақтнинг ўзида вақтинча Италия ҳамда Португалияда элчи лавозимида ҳам ишлаган.
Равшан Усмонов 2019 йилдан бери Лондондаги элчи лавозимида ишлаб келган Саид Рустамов ўрнини эгаллади.
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ